Ўқув порталга ўтиш
Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

Aгробанкнинг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш" интенсив ўқув курслари соҳадаги халқаро тоифали мутахассислар томонидан амалга оширилади.

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш” интенсив ўқув курсларининг асосий мақсади — соҳадаги мутаҳассисларни қайта тайёрлаш ва уларга хорижий тажрибаларга асосланган энг сўнги замонавий билимларни бериш.

Aгар сизда ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишларида хорижий тажрибаларга асосланган билимларни ўрганиш истаги бўлса, ушбу ўқув курслари айнан сиз учун. 

Ўқиш истагини билдирганлар қуйидаги уч босқичдан ўтишлари талаб этилади:

- Онлайн-сўровнома тўлдириш
- Ёзма имтиҳон
- Суҳбат 
 

Онлайн сўровномани ушбу саҳифа ёки @Agrolab_uzbot телеграм боти орқали қолдириш мумкин.

Ўқиш муддати 3 ой. Бу вақт ичида сиз халқаро стандартлар асосида ҳам назарий, ҳам амалий билим кўникмаларингизни оширасиз.

Ўқишга кириш
Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- 35 ёшдан ошмаган;
- камида ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишлари (ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш, фитопаталогия, карантин, энтомология) бўйича камида бакалавр даражасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
(Қабул квотасининг камида 30 фоизи аёлларга ажратиш режалаштирилган.)

Курсни якунлаганларга ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида:
 
-  Ўсимликлар клиникасини ташкил этиш;
-  Биолабораториялар ташкил этиш;
-  Мавжудларни  моддий  техник базасини шакллантириш;
 
-  Мавжуд лабораторияларга ускуна ва техникаларни сотиб олиш;
-  Лабораториялар ташкил этиш;
-  Айланма маблағни шакллантириш
ҳамда ушбу соҳада ўз тадбиркорлигини бошлаш учун белгиланган тартибда имтиёзли кредитлар олиш имконияти тақдим этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари
Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 28-январдан - 28-февралга қадар давом этади.

Ҳужжатларни топшириш тартиби
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш” интенсив ўқув курсида қатнашиш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳавола agrolab.fermermaktab.uz ёки @Agrolab_uzbot телеграм боти орқали амалга оширилади.

Назарий – халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқув методикаси асосида ўтилади. Барча дарслар хорижда малака оширган ўқитувчи профессорлар томонидан ўқитилади. Тингловчилар ўзлари қизиққан ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишлари бўйича назарий билимларни турли услубларда (cасе-студй) ўрганиш жараёнида олий ўқув юртлари базасидаги ва халқаро стандардлар талабларига жавоб берадиган камёб китоблардан ва қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Назарий дарслар режалаштирилган тартибда куннинг биринчи қисмида олиб борилади.

Aмалий – амалий дарслар илмий тадқиқод институтларининг лаборатория хоналарида малакали инструкторлар иштирокида ўтказилади. Бунда сиз Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида маҳсулотларни етиштиришда зарар келтирадиган зарарли организимлар билан танишасиз ва уларнинг турларини аниқлашни мутахассислар томонидан ўрганасиз.

Қабул комиссияси

“Ўсимликларни химоя қилиш” тренингининг танлов комиссияси таркиби:


1. Ўсимликларни химоя қилишни ривожлантириш илмий маркази маслахатчилари ва ходимлари.
2. Агробанк Бош офиси масъул ходими

Қабул бўйича масъул:
1. Агробанк Бош офисидан бириктирилган вакил

Таълим йўналишлари

1. Энтомология
1. Энтомология
2. Фитопатология
2. Фитопатология
3. Гербология
3. Гербология
4. Нематология
4. Нематология
5. Вирусология
5. Вирусология
6. Токсикология
6. Токсикология
7. Тупроқ ва сув таҳлили
7. Тупроқ ва сув таҳлили

Имтиҳон ўтказиладиган манзил

Бизнинг афзалликларимиз

Соҳада юқори малакали, халқаро тажрибага ега ўқитувчилардан билим олиш имконияти
Соҳада юқори малакали, халқаро тажрибага ега ўқитувчилардан билим олиш имконияти
Назарий ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги
Назарий ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги
Соҳадаги етакчи илм егаларидан ва халқаро тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан мастер классларда иштирок этиш
Соҳадаги етакчи илм егаларидан ва халқаро тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан мастер классларда иштирок этиш
Келажакда халқаро ҳамкорлар билан илм алмашиш
Келажакда халқаро ҳамкорлар билан илм алмашиш
Буларнинг барчаси бепул
Буларнинг барчаси бепул

Қабул жараёни

Сўровномаларни қабул қилиш ўқиш бошланишидан 1 ой олдин бошланади.
1
Сўровномаларни қабул қилиш ўқиш бошланишидан 1 ой олдин бошланади.
Сўровномалар Танлов комиссияси томонидан ўрганилиб, номзодларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилади ва ёзма иш (имтиҳон) олинади
2
Сўровномалар Танлов комиссияси томонидан ўрганилиб, номзодларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилади ва ёзма иш (имтиҳон) олинади
Имтихондан ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилиб, натижалари бўйича тингловчиларнинг якуний рўйхати шакллантирилади ва ўқиш бошланади
3
Имтихондан ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилиб, натижалари бўйича тингловчиларнинг якуний рўйхати шакллантирилади ва ўқиш бошланади

Ҳамкорлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Тошкент давлат аграр университети
Тошкент давлат аграр университети
Илмий тадқиқот институтлари
Илмий тадқиқот институтлари
Халқаро университетлар
Халқаро университетлар

Биз билан боғланинг